Ёдгора Мирзаева олтин медални қўлга киритди
Ads

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси учта олтин, бештадан кумуш ва бронза медални қўлга киритди.

Мусобақанинг вазни 52 килограмм бўлган боксчилар ўртасида Мансур Исматуллаев мўғилистонлик рақиби Енхмандах Хархуга қарши рингга кўтарилиб, якунда ғалаба қозонди ва олтин медал билан тақдирланди. Шунингдек, Азиза Ёқубова, Ёдгора Мирзаева ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғоннасига кўтарилди.

Финалга қадар ўтган жангларда ғалаба қозонган Райҳона Қодирова, Аброрбек Абдусаломов, Ҳасанбой Латибоҳунов, Аҳрорбек Абдуқаҳҳоров, Абдулаҳад Ғаффоров кумуш медаль билан тақдирланди.

Умидли боксчиларимиздан Фазлиддин Мамасалимов, Отабек Турдихўжаев, Ҳасан Киргизбоев, Яҳё Нурдинов ва Турсуной Раҳимова терма жамоамизга бронза медаль келтирди.