Йўлдошев тўлиқ ўйнади, Ўрунов эса захирадан қўшилди
Россия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган "Уфа" ва "Нижний Новгород" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди.
Меҳмонлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Иброхимҳалил Йўлдошев асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди. 73-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Остон Ўрунов эса 70-дақиқада захира ўйинга қўшиди.
Маълумот учун, "Уфа" айни дамда 17 очко билан 15-ўринда бормоқда. 11-ўриндаги "Нижний Новогород" очколар сонини 23 тага етказиб олди.
Фикрлар