Ёмғир остидаги дербида Маматказин яна катта саҳнада ёхуд қўшалоқ байрамдан фотогалерея!
Про лиганинг 23-туридаги марказий учрашув - "Андижон" ҳамда "Турон" клублари ўртасидаги учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.
Ёмғирли об-ҳаво остида ўтган ўйинда иккала жамоа ҳам ғалаба учун охиригача курашди. Лекин ушбу дурангдан кейин энди "Андижон" клуби камида 2-ўринни нақд қилган ҳолда Суперлига йўлланмасига эга чиқди.
Мезбонлар сафида кетма-кет иккинчи учрашувдирки, жамоа сардори Илдар Маматказин ўз ҳисобига гол ёзиб қўймоқда. Бугун туғилган кунини нишонлаётган Маматказин учун урган голи ва жамоасининг Суперлигага чиққани қўшалоқ байрам ҳамда кўтаринки кайфиятини янада мустаҳкамламоқда.
Футболчиларнинг ёмғир остидаги ўйинидан фотосуратлар сиз учун!!!
Фикрлар