Йўқотишлар ва ротация! Италия Швейцарияга қарши ўйинни бошқа таркиб билан бошлайди
Хабарингиз бор, бугун Еврода нимчорак финал учрашувлари бўлиб ўтади. Дастлаб, Италия Швейцарияга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс учун Лучано Спаллетти бир қатор ўзгаришларни амалга ошириши кутилмоқда.
Хорватияга қарши ўйиндан кейин Риккардо Калафьори дисквалификация қилинди. Шу сабабли, унинг ўрнига "Рома" аъзоси Жанлука Манчини бошланғич таркибга киритилади. Федерико Димарконинг эса кичик жароҳат бор ва чап қанот ҳимоячиси ўрнини “Интер”даги жамоадоши Маттео Дармиан эгаллайди.
Ярим ҳимоя - энг кўп ўзгариш бўлиши кутилаётган позиция. Лоренцо Пеллегрини, Жоржиньо ва Жакомо Распадори захира ўриндиғига тушиши билан Брайан Кристанте, Стефан Эл-Шаарави ва Николо Фажьоли асосий таркибга киритилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.
Фикрлар