Ёрқин Назаров "Андижон"ни тарк этди
“Андижон” клубида ҳисоб бўйича мавсум бошидан бери учинчи бош мураббий иш бошлади. Яқинда жамоага россиялик Виктор Кумиков келганидан хабардорсиз. Унга қадар эса “Андижон”га Ёрқин Назаров устозлик қилиб келаётганди.
Маълумки, чемпионатни андижонликлар Отабек Ғуломхўжаев бошчилигида бошладилар. 5-турдан кейин ушбу мураббий истеъфога чиқарилди. Бош мураббий вазифасини эса Ёрқин Назаров бажаришга киришди. “Андижон” мазкур мутахассис бошчилигида еттита ўйин ўтказди ва шундан олтитасида мағлубиятга учради.
Ёдингизда бўлса, 12-турда Наманганда “Навбаҳор” устидан тарихий ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, Назаров “Андижон”даги фаолиятини давом эттирадиган бўлганди. Жамоа ёзги йиғинни ҳам асосан унинг бошчилигида ўтказди.
Лекин Sports.uz сайтига маълум бўлишича, “Турон”га қарши баҳсга яқин Кумиковнинг келиши туфайли Ёрқин Назаров “Андижон”ни ўз ихтиёри билан тарк этишга қарор қилди.
Тез орада Ёрқин Назаров билан уюштирилган суҳбатни Sports.uz сайтида ўқишингиз мумкин.
Фикрлар