Ёрқин Назаров "Турон"нинг келажаги ҳақида гапирди
Cоcа-Cоlа Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Қизилқум ҳам, биз ҳам ёшларга имкон бердик. Рақиб гол урди, биз эса пенальтидан фойдалана олмадик. Умуман олганда, тенг учрашув бўлди. Энг муҳими, чемпионатни ҳеч қандай жароҳатларсиз якунладик. Жамоамиз Суперлигани тарк этди. Келаси мавсум Про лигада ўйнаймиз. Ҳозирча йигитларга дам берамиз.
"Турон"га келганимдан афсусланмайман. Вазият оғирлигини билардим. Бироқ менга ва мураббийлар штабига бу эрда ишлаш катта тажриба бўлди. Биз йиғган ёшлар охирги беллашувларда қўрқмасдан ўйнашни бошлади.
"Турон" фаолиятини давом эттиради ва Про лигада ўйнайди. Ҳозир раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак. Барчасини вақт кўрсатади”, – деди Назаров.
Фикрлар