Ёш футболчи Куманни трансфердан воз кечишга мажбур қилди
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман қишки трансферлар даврига мўлжаллаган режасидан воз кечди.
Гап шундаки, нидерландиялик мутахассис жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Жерар Пике узоқ муддатга сафдан чиққани учун шошилинч равишда “Манчестер Сити” вакили Эрик Гарсияни трансфер қилмоқчи эди. Бироқ, трансфер ойнаси очилгунича асосий жамоада ўйнаб туришга чақиртирилган 21 ёшли Оскар Мингеснинг ишончли ўйини мураббийни янги футболчи олиш фикридан қайтарди.
“Барселона” таркибидаги сўнгги учта учрашувни юқори савияда ўтказган испаниялик истеъдод эгаси бундан кейин ҳам асосий жамоада ўйнайдиган бўлди.
Куман клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда марказий ҳимоячи олиш масаласини ёпди. Энди клуб скаутлари асосий эътиборни марказий ҳужумчи қидиришга қаратади.
Фикрлар