
Ёш теннисчиларимиз ўзини кўрсатмоқда
Мукофот жамғармаси 25.000 АҚШ доллари бўлган турнирнинг илк босқичида икки теннисчимиз ўзаро тўқнаш келди. Ушбу учрашувда Лайло Баҳодирова дугонаси Олеся Кимни ҳар иккала сетда 6:0 ҳисобида таслим қилди.
Андижон шаҳрида хотин-қизлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада асосий тўр баҳсларининг биринчи давра учрашувлари бошланди.
Афсуски Арина Фольц мазкур босқичда россиялик Ольга Дорошинага 2:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун ўтказиладиган баҳсларда Нигина Абдураимова, Сабина Шарипова, Юлия Ким, Ясмина Кармижонова, Севил Йўлдошева кортга чиқади.
Комментарии