Ёш трамполинчиларимиз қитъа чемпионатида 8 та медалга эга чиқди
Javohir Malikov
21–25 май кунлари Гонконгда Осиё чемпионати бўлиб ўтди
21–25 май кунлари Гонконгда трамполин бўйича турли ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 5 та бронза медалларига эга чиқди.
Олтин медал:
Жаҳонгир Баҳодиров (11-12 ёш, яккалик)
Диана Смирнова ва Светлана Каспарян (13-16 ёш, синхрон сакраш)
Кумуш медал:
Аҳрорбек Юсуфов (+17 ёш, яккалик)
Бронза медал:
Муҳаммаджон Эргашалиев (13-14 ёш, яккалик)
Светлана Каспарян (13-14 ёш, яккалик)
Фирдавс Ибрагимов (15-16 ёш, яккалик)
Лола Аҳмедова (+17 ёш, яккалик)
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)