Ёш юлдузча “Реал”га ўтиш йўлини топди

Франция футболининг ёрқин юлдузига айланиши кутилаётган Эдуардо Камавинга манфаатларини ҳимоя қилиш учун Stellar Group агентлиги билан шартнома имзолади. Бу агентликка Гарет Бэйлнинг “Реал”га ўтишида бош бўоган Жонатан Барнетт раҳбарлик қилади.

“Ренн” футболчисининг агентлик ишларини юритиш ҳуқуқини қўлга киритган Барнетт “Реал” хўжайини Флорентино Перес билан дўстона алоқаларга эга. Камавинга эса, “Қироллик клуби”нинг ёзги трансфер давридаги асосий нишонларидан бири ҳисобланади.

18 ёшли ярим ҳимоячига мадридликлардан ташқари лари  “Манчестер Юнайтед” ва “Милан” ҳам жиддий қизиқиш билдиряпти. Трансфер суммаси 50 миллион еврога баҳоланаётган  Эдуардо қайси жамоа таклифини қабул қилишини мавсум якунланганидан эълон қилишини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!