Ёш замонавий бешкурашчиларимиз Осиё чемпионатида 2 та олтин медални қўлга киритди
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида замонавий бешкураш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари У19 тоифасида 2 та олтин медалга эга чиқишди.
Олтин:
Яккалик: Меҳринисо Қаҳрамонова
Эстафета: Меҳринисо Қаҳрамонова ва Самира Абзалова
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар