Ёши саксонга бориб қолган мураббий суперклубга хизматини таклиф қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг энг машҳур клубларидан “Тоттенхэм” даниялик мутахассис Томас Франкни истеъфога чиқарганидан кейин жамоани муваффақиятли бошқара оладиган бошқа мураббий қидирмоқда.

Илгари “Тоттенхэм”да ишлаган таниқли мураббий Гарри Реднапп яна собиқ жамоасида иш бошлашга тайёрлигини билдириб, “шпорлар”га ўз хизматларини таклиф қилди.

- Мен мамнуният билан “Тоттенхэм”га қайтардим. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бироқ мен реалистман ва хаёллар оламида яшамайман. Бу ишни қўлга киритиш эҳтимоли жуда кам.

Лекин улар менинг рақамимни билишади. Агар кимдир менга қўнғироқ қилмоқчи бўлса, қаерда эканим ҳам маълум. Бу вазифани бажара олармидим? Албатта.

Ҳозир “Тоттенхэм”га жамоани асосларга қайтариб берадиган мураббий керак: қаттиқ меҳнат, тўп йўқотилганда футболчилар уни қайтариш учун уялиб қолмасдан югуришлари лозим. Жамоа мағлуб бўлаётганда ҳам биргаликда ишлаш ва прессинг қилиш керак. Агар кимдир шундай ўйин услубини жорий қила олса, “Тоттенхэм” муваффақиятга эриша олади, лекин бу осон бўлмайди, - деди Реднапп Sky Sports нашри журналистларига.

78 ёшли Гарри Реднапп “Тоттенхэм”ни 2008–2012 йилларда бошқарган. 2009-2010 йилги мавсумда у АПЛнинг энг яхши мураббийи, деб топилган ва ушбу турнирда етти марта ойнинг энг яхши мураббийи бўлган.

Реднаппнинг охирги бошқарган жамоаси “Бирмингем Сити” бўлган ва бу жамоада 2017 йил бир мавсум ишлаган холос.        

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!