Йович "Реал"дан яна имкон сўрамоқда

"Реал" 2019 йилда Европанинг кўплаб топ клублари билан бўлган кучли рақобатда ғолиб чиқди ва Лука Йовични сотиб олди. Чунки сербиялик футболчи ўшанда Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубида ажойиб мавсумни ўтказган эди.

Бироқ, Мадридга кўчиб ўтгандан сўнг, Йовичнинг фаолиятида катта пасайиш юз берди. Бу унинг трансфер нархига ҳам сезиларли даражада таъсир ўтказди. “Реал” уни икки йил олдин 60 миллион еврога сотиб олган бўлса, ҳозир унинг нархи атиги 20 миллион еврони ташкил этади.

"Реал" раҳбарияти пул ишлаш учун ёзги трансферлар вақтида Лука Йовични сотмоқчи. Шунга қарамай, сербиялик футболчи раҳбариятдан ўзига яна бир имкон беришларини сўради. Йовичнинг фикрича, у "Реал" да Карло Анчелотти бошчилигида ўзини намоён қила олади, деб ёзмоқда Marca.

Йович ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Айнтрахт” сафида ижарада ўтказди ва Бундеслигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!