Ёзда "Челси" сафига келиб қўшилган футболчи Италияга йўл олиши мумкин

Ёзда "Челси" сафига келиб қўшилган Алехандро Гарначо фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда " Topskills Sports UK" нашри хабар бермоқда. 

Манбада берилган маълумотга кўра, Лондон клуби 21 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида сотишни кўзламоқда. Айни вақтда Гарначонинг хизматларига "Милан" ва "Интер" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Вингернинг ўзи "нерадзуррилар" сафига қўшилишга қарши эмас. 

Аргентиналик футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 45 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан шартномаси 2032 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 

Эслатиб ўтамиз, Алехандро жорий мавсум "аристократлар" сафида 29 та учрашувда майдонга тушишга эришди. Футболчи шу беллашувларда 6 та гол киритди ва 3 та голли узатма амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!