Ёзги трансфер ойнаси 2021 йилга қадар очиқ бўлиши мумкин

ФИФА ёзги трансферлар ойнасининг келажаги борасида бош қотирмоқда.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, ташкилот ёзги трансферларни январь ойига қадар ёпмаслиги мумкин. Бунга сабаб, клублар мусобақалар тўхтатилгани учун молиявий ҳолатларини яхшилаб олишлари мумкин бўлади. ФИФА вакиллари бу масалани жамоалар билан муҳокама қилади. Баъзилар бу фикрни қўллаб-қувватламоқда.

Коронавирус пандемияси туфайли клубларнинг харажатлари анча камайиши ва Жейдон Санчо каби катта трансферларга қўл уришга тайёр эмасларликлари тахмин қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!