Югуришни ўрган! Суперфутболчи “Барса” талабига тўғри келмади

CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” клуби спорт бўлими Дортмунднинг “Боруссия” клубидан марказий ҳимоячи Нико Шлоттербекни олиш вариантидан тўлиқ вос кечди.

Tecno

Бу ҳақда Sport.es сайти хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Каталония клуби мутасаддилари немис футболчисининг кўплаб фойдали сифатлари борлиги тан олади, бироқ Никода “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўйин услубига мослашиш учун етарли тезлик йўқ, деб ҳисобланмоқда.

“Барселона” 26 ёшли ҳимоячини имзолаш учун бошқа клублар билан якуний курашда иштирок этмайди ва эътиборини бошқа вариантларига қаратадиган бўлди.

Жорий мавсумда Шлоттербек барча мусобақаларда 22 та ўйинда қатнашиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.

Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!