Юлдуз бўлсанг ўзингга! МЮ футболчиси Варанга рақамини бермади

  • 15 август, 2021, 18:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг янги ҳимоячиси Рафаэль Варан ўзига 4-рақам берилишини сўради. Бироқ, манчестерликлар таркибида ушбу рақам эгаси ҳисобланган Фил Жон франциялик ҳимоячига рақамини бермади.  

Tecno

Маълумки, Рафаэль Варан Франция терма жамосида тўртинчи рақамда ўйнаган. Фил Жонс эса, “Блэкберн Роверс”дан “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилинган давр – 2011 йилдан бери ушбу рақамни ўзиники қилиб келмоқда.

Энди Варан янги жамоасида 19-рақамда тўп тепадиган бўлди.  Тез орада Рафаэль орзусидаги рақамни олиши мумкин. “Манчестер Юнайтед” ўтган мавсумда бирорта учрашув ўтказмаган Фил Жонсни сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда. Агар англиялик ҳимоячи клубни тарк этса, франциялик футболчи унинг рақамини олиши мумкин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!