Юлдузлар “Барса”дан юз ўгира бошлади
“Барселона”нинг машҳур ҳимоячиси Жерар Пике “Бавария”дан учралган қақшатқич мағлубиятдан сўнг, жамоани тарк этишга тайёр эканини маълум қилди.
- Даҳшатнинг ўзгинаси, қўрқинчли ҳис-туйғулар ва шармандалик каби сўзларга мос ўйин бўлди. Еврокубокларда бунақа ўйнаб бўлмайди. Бу биринчи марта бўлаётгани йўқ. Бундан дарс олишимиз керак. Ўзгаришларга қўл урадиган пайт келди. Ҳамма нарсани тубдан ўзгартириш шарт. Агар жамоага янги “қон” қуйиш керак бўлса, мен биринчилардан бўлиб кетишга тайёрман, - деди Пике.
Аввалроқ, мутахассислар “Барселона” ўйинчиларининг аксарияти 30 ёшдан ошгани ва фаолиятида кўплаб ютуқларни қўлга киритгани учун янги ғалабаларга иштиёқи қолмаганлигини таъкидлаётган эди.
Фикрлар