Юлия Путинцева иккинчи даврада
Ads

Қозоғистонлик Юлия Путинцева Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган "BNP Paribas Open - 2018" турнирини муваффақиятли бошлади.

У мусобақанинг биринчи даврасида бельгиялик Алисон Ван Уйтванкни синовдан ўтказди. Уч сет давом этган учнаршувда Юлия  6:0, 2:6, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа нуфузли турнирнинг навбатдаги босқичида Юлия чехиялик Петра Квитовага қарши кортга чиқади.

Sports.uz