"Юнайтед" етакчиси жамоани тарк этишга яқин
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба клубдан кетиш арафасида. Айни пайтда унга жамоадаги муҳит ёқмаяпти.
"L'Equipe" нашрининг хабар беришича, футболчи учун курашда ПСЖ клуби фаворит бўлиб турибди. Парижликлар 29 ёшли ўйинчининг барча талабларини қабул қилишга тайёр.
ПСЖдан ташқари французни "Реал", "Ювентус" ва "Барселона" сингари гранд жамоалар кузатиб бормоқда.
Поль Погба бу мавсум АПЛнинг 9 учрашувида иштирок этиб, 7 та голли узатма муаллифига айланди.
Фикрлар