"Юнайтед"да ишлари юришмаган Санчес ўз омадини "Сити"да синаб кўриши мумкин

  • 21 июля, 2020, 13:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумни “Интер” сафида ижарада ўтказаётган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алексис Санчес яна АПЛга қайтиши мумкин.

Tecno

La Cuarta нашри тарқатган хабарга қараганда, 31 ёшли чилилик футболчига "Манчестер Сити"дан қизиқиш пайдо бўла бошлаган. “Шаҳарликлар” аллақачон Санчеснинг вакиллари билан алоқага чиққан ва трансфер масаласини муҳокама қилишни бошлаган.

Санчес жорий мавсум “Интер” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери эса 16 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию