Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

CHERY AUTO

Жорий йилнинг 15–17 октябрь кунлари Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида спортнинг юнон-рум кураши тури бўйича У-20 ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Куни кеча чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи иштирок этди.

Маросимда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Галатис Христос Георгос, мураббийлар, спортчилар ҳамда кўплаб меҳмонлар иштирок этдилар.

Мусобақада 10 та ёш тоифасидаги курашчилар беллашувларни бошлаб, ғалаба учун жонбозлик кўрсатмоқдалар. Ушбу чемпионат ёш курашчилар учун ўз маҳоратини намойиш этиш, тажриба орттириш ва миллий терма жамоага муносиб номзод бўлиш йўлида муҳим синов бўлиб хизмат қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!