Юнон-рум курашчиларимиз бир уринишда 3 та олтин ва битта бронза медалга эга чиқди

BEPUL PROPAN

Иордания пойтахти Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича ўтаётган Осиё чемпионатининг юнон-рум кураши беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин ва 1 бронза медалини қўлга киритди.

Вазни -63 кг бўлган полвонлар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Айтжан Халмаханов чорак финалда Чан Кимни (КХДР) 9:0, ярим финалда Султан Ассетулуни (Қозоғистон) 16:7, финалда Муҳаммад Маҳди Аббас Кешткарни (Эрон) 13:4 ҳисобида енгиб, олтин медални қўлга киритди.

-77 кг вазнда иштирок этган полвонимиз Арам Варданян қозоғистонлик Ибрагим Магомадов, иорданиялик Амро Жамал Садеҳ, эронлик Алиреза Морад Абдевали устидан ғалаба қозониб, Осиё чемпионига айланган бўлса, Жалгасбай Бердимуратов -87 кг. вазнда барча рақибини таслим этиб терма жамоамиз захирасига учинчи олтин медални келтирди. 

Шунингдек, Ихтиёр Ботиров (-55 кг) қозоғистонлик Ербол Камалиев билан бронза медали учун курашда ғалаба қозонди. Афсуски, -130 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Темурбек Насимов бронза медали учун ўтган беллашувда мағлуб бўлди.

26 март куни Алишер Ғаниев (-60 кг), Нозимжон Бойқўзиев(-67 кг), Абдулла Алиев (-72 кг), Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг), Беҳруз Барноев (-97 кг) каби полвонларимиз Осиё чемпионлиги учун баҳсларга киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!