Томас Тухель: "Жуд вазифаларни юқори даражада бажарди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Коста-Рикага қарши ўртоқлик учрашувида ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Биз бу баҳсда ўз ўйин услубимизни, ўз ДНКмизни яққол намойиш этдик: тўпсиз ҳаракат, юқори шиддат ва доимий прессинг. Жудни илк бор марказда Харри Кейн, Эллиот ва Деклан Райс билан бирга кўришни истагандим. У ерда Морган Роджерс нима қила олишини мен аллақачон яхши биламан, буни кўп марта кўрганман. Жуд учун эса бу тажриба биринчи марта бўлди.

У бизнинг ўйин ғояларимизни қабул қилади, шундай бўлиши ҳам керак. Унга бу услуб ёқади, бу эса жамоамизнинг ажралмас қисми. У бу вазифаларни юқори даражада бажарди, худди бошқа футболчилар каби», – дея Тухельнинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати – 2026 мусобақасининг гуруҳ босқичида Англия терма жамоаси Хорватия (17 июнь), Гана (23 июнь) ва Панама (28 июнь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!