Юраги касал Эриксен яна АПЛга қайтиши кутилмоқда
"Интер" ва "Тоттенхэм" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен яна Англия премьер-лигасига қайтишга яқин турибди.
The Times хабарига кўра, Евро-2020 доирасида Финляндияга қарши ўйин (0:1) вақтида юрак хуружига учраган даниялик ярим ҳимоячи АПЛнинг бир нечта клубларидан таклиф олган ва бугун улардан бири билан шартнома имзолаши мумкин.
Манбага кўра, Эриксенда фаолиятини Европа қитъасида давом эттириш учун бошқа вариантлар ҳам бор, бироқ у Англияга қайтмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, футболчи Европа чемпионатидаги воқеадан сўнг унинг юрагига кардиовертер-дефибрилатор ўрнатилган. Италияда эса ушбу ускуна ўрнатилган футболчилар ўйнаши мумкин эмас. Шу сабабли Кристиан 2021 йилнинг декабрь ойида "Интер" билан шартномани бекор қилган.
Эриксен ҳозирда эркин агент ҳисобланади.
Фикрлар