Юрген Клопп: Анчелотти -

“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп “Наполи”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мен Карлони жуда ҳурмат қиламан. У менга мураббий сифатида ёқади. Бу мутахассис жаҳон даражасидаги мураббий. Германияда гаплашганимдай у “айёр тулки”. Биз ажойиб жамоа ва жўшқин мухлисларга қарши ўйнаймиз. Мен бу ерда “Наполи” ва бизнинг ўртамиздаги фарқни кўрмаяпман. Стадиондаги атмосферани тарифлашга тил ожиз. “Наполи” ана шундай атмосферада ўйнай оладиган жамоа, – дейди Клопп матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” гуруҳда етакчилик қилмоқда. Неаполликлар эса иккинчи ўринда.