Юрген Клопп: Ҳозирги
Ads

Хабарингиз бор бугун УЕФА Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичига қуръа ташланди. “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп ушбу босқичда “Бавария”га тўқнаш келганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Яхши қуръа. Дарҳол сездимки бизга кучли рақиб тушади. “Бавария” – топ даражадаги жамоа. Мен учун Германияга қайтиш жуда ажойиб бўлади. Бизда ушбу учрашувга пухта тайёргарлик кўриш учун етарлича вақт бор. Умид қиламанки унгача барча футболчиларим сафда бўлади. Бу қарама-қаршилик жуда қийин бўлади, аммо шу билан бирга қизиқирли ҳам.

Менинг Германиядаги тажрибаларим? Билмадим бу қанчалик аҳамиятга эга. Чунки, ҳозирги “Бавария” бу мен билган ва мен тўқнаш келган “Бавария” эмас. Барчасини майдондаги футболчилар ҳал қилишади”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Бавария" жуфтлигининг илк тўқнашуви 19 февраль куни "Энфильд"да бўлади, жавоб баҳсига эса 13 март куни "Альянц Арена" мезбонлик қилади.