Юрген Клопп: Менинг жамоам – мавсум жамоаси

Хабарингиз бор кеча Англия профессионал футболчилар ассоциацияси АПЛнинг жорий 2018/19 йилги мавсум рамзий терма жамоасини эълон қилган эди. "Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп эса бу борада ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу рамзий терма жамоага мерсисайдликларнинг 4 нафар футболчиси - Александер-Арнольд, ван Дейк, Робертсон ва Манелар киритилган эди.

“Ушбу рамзий терма жамоага “Ливерпул”нинг яна 4, 5, 6 ёки 7 нафар футболчиси киритилиши мумкин эди. Бизнинг футболчиларимиз ҳар жиҳатдан мавсумни ажойиб ўтказишмоқда. Менинг жамоам – мавсум жамоаси”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида пешқадам “Манчестер Сити”дан бир очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди. Улар шунингдек ЕЧЛ ярим финалида “Барселона”га қарши баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!