Юрген Клопп УЕФА Суперкубогини қўлга киритган илк немис мураббийи бўлди
Ads

Хабарингиз бор кеча Истанбулда “Ливерпуль” ва “Челси” клублари ўртасида УЕФА Суперкубоги учун баҳси бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 2:2 ҳисобида дуранг билан якулангач ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса омад мерсисайдликларга кулиб боқди.

Эътиборлиси, шу тариқа “Ливерпуль” устози Юрген Клопп УЕФА Суперкубогида ғолиб чиққан илк немис мураббийга айланди. Шу кунгача германиялик мураббийларнинг бирортаси ушбу кубокни қўлга кирита олмаган.

Масалан, 2001 йил Оттмар Хитцефльд “Бавария” билан бирга “Ливерпул”га ютқазган. 1992 йил “Вердер”ни бошқарган Отто Рехагель “Барселона”га ютқазган. 1982 йил Удо Латтека “Барселона” билан бирга “Астон Вилла”га имкониятни бой берган. Деттмар Крамер эса “Бавария” билан нақд 2 марта УЕФА Суперкубогини юта олмаган: 1976 йил “Андерлехтга”, 1975 йил “Динамо” Киевга ютқазган.