Юрий Саркисян "Нефтчи"нинг ўйинини майдон четидан кузатди ва янги мураббийга тўн кийдирди. Ўзи эса Фарғонага таклиф қилинди (Фото)
"Нефтчи" клуби иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда. Фарғоналиклар йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқда.
13 июль куни "Нефтчи" клуби "Бунёдкор" академияси майдонида Про лига вакили Янгийернинг "Янгиер-Қурувчи" жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда фарғоналиклар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу кунги баҳсни "Нефтчи"нинг собиқ мураббийи Юрий Саркисян ҳам майдон четида кузатиб борди. Ўйиндан олдин эса Юрий Вазгенович жамоа ва унинг ҳозирги янги бош мураббийи Виталий Левченкога омад тилаб, унга тўн кийдирди. Ўз навбатида Виталий Левченко ҳам Юрий Саркисянни "Истиқлол" стадионидаги очилиш ўйинига таклиф қилди.
Фикрлар