Юртимизда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этувчи қиличбозларимиз номи маълум бўлди

27-29 март кунлари Тошкент қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси аёллар ўртасида кечадиган ушбу мусобақада қатнашувчи спортчиларимиз номини маълум қилди.

Унга кўра, Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибева, Карина Курбанова, Дарина Бабажанова, Салима Рўзиева, Бибиойша Ҳусанбоева ҳамда Самира Шокирова бўлажак беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Дастурга кўра, 27-28 март кунлари яккалик, 29 март санасида эса жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!