Ютқазаётган турклар ирода кўрсатди
6 июндан 7 июнга ўтар кечаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Туркия ва Венесуэла терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Баҳс АҚШнинг Форт-Лодердейл шаҳридаги “Чейз Стэдиум” аренасида ўтказилди ва туркларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида венесуэлаликлар ҳужумчиси Глейкер Мендоса ҳисобни очди. Унга Теласко Сеговия голли узатма берди.
44-дақиқада туркияликлар Бариш Алпер Йилмазнинг голи орқали ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда эса баҳсдаги ягона ва ҳал қилувчи голни Юнус Акгюн киритди. У рақиб дарвозасини Арда Гюлернинг голли узатмасидан кейин ишғол қилди.
Туркия терма жамоаси АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.
Туркия “D” гуруҳида Австралия, Парагвай ва АҚШ терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Венесуэла эса жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўта олмаган ва мундиалда иштирок этмайди.

Фикрлар