"Юве" "Барса" футболчисини харид қилиш учун Матюидини сотмоқчи

"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, Ракитич туринликлар сафига ўтишга қизиқмода. Аммо, "Ювентус" ўз футболчиларидан бири билан хайрлашмас экан, хорватиялик футболчини қўлга кирита олмайди.

Бу борада, 2020 йили шартномаси ўз ниҳоясига етадиган Блез Матюиди энг маъқул номзод бўлиб турибди.

Шу қаторда, Иван Ракитич АПЛ клубларига ўтишга розилик эрмаяпти. "Барселона" эса футболчини арзон нархга қўйиб юбормоқчи эмас. Англия клубларидан бири ярим ҳимоячи учун 15 млн евро таклиф қилган эди, бироқ Каталония клуби футболчининг трансферидан 35 млн ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, Мадриднинг "Атлетико" клуби Ракитич учун 40 млн евро беришга тайёр эканлиги хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!