“Юве” январда еттита футболчи олади

А Серияда юқори ўринлар учун курашаётган “Ювентус” қишки трансферлар вақтида таркибини кескин кучайтиришга қарор қилди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг таъкидлашича, Турин суперклуби етти нафар ўйинчи киритилган рўйхат шакллантирди.

“Ювентус”нинг асосий трансфер нишони “Тоттенхэм” ўйинчиси Пьер-Эмиль Хойбьерг бўлади.

 Бундан ташқари, туринликлар “Сассуоло”дан Доменико Берарди, “Удинезе”дан Лазар Самарджич, “Монако”дан Юсуф Фофана, “Боруссия Мёнхенгладбах”дан Ману Коне, “Страсбур”дан Хабиб Диарра ва “Шахтёр Донецк”дан Георгий Судаковни трансфер қилишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!