“Юве”да инқироз. Клуб президенти Пирло билан уришиб қолди

А Сериянинг навбатдаги турида “Ювентус” ўз майдонида лига дебютанти “Беневенто”га ютқазиб қўйди.

Италия оммавий ахборот воситалари мағлубият ортидан ички муҳит бузилгани ҳақида хабарлар тарқата бошлади.

Маълумотларга қараганда, ўйиндан кейин “Ювентус” президенти Андреа Аньелли ва бош мураббий Андреа Пирло тортишиб кетган. Шунингдек, кийим алмаштириш хонасидаги футболчилар ҳам бир-бирига бақиргани эшитилиб тургани айтилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Аньелли мавсум якунлангач, Пирло масаласини ҳал қилади. Шу пайтгача, чемпионликни қийинчиликсиз қозониб келаётган Турин суперклуби жорий мавсумда рақобатчиларидан ортда қолиб кетди.

Биринчи ўринда турган “Интер” туринликлардан 10 очкога ўзиб кетган. Шунингдек, клуб Европа Чемпионлар лигасини анча эрта тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!