"Ювентус" - "Барселона": Матнли трансляция LIVE 0:1
Ушбу учрашувни сайтимиз орқали матнли трансляцияда кузатиб боринг.
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Барселона" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб бориш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+

Педри ўрнига Брейтуэйт майдонга тушди.
- 90+

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси пенальтини аниқ амалга оширди.
- 89
Фати жарима майдони ичида йиқилди. Бернардески жамоаси дарвозасига пенальти олиб келди.
- 85

Демирал иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
- 83

Рабьо ўрнига Бернардески майдонга тушди.
- 79

Рабьо ҳам сариқ карточка ишлаб олди.
- 77
"Барселона" тўпни назорат қилмоқда.
- 74

Куадрадо сариқ карточка ишлаб олди.
- 72
Фати ўйинга фаол қўшилиб кета олди. Унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 70

Демирал ҳам огоҳлантирилди.
- 69
Кулусевскининг зарбаси ноаниқ кетди.
- 68
Куадрадо ҳужумда қоидани бузди.
- 66

Дембеле ўрнига Фати майдонга тушди.
- 64
Мессининг узатмасидан сўнг, Педри бир ҳаракат билан рақиб ҳимоячиларини чалғитиб зарба йўллади. Аммо улар сўнгги паллада унинг зарбаси йўлига оёқ қўйишга эришди.
- 63
"Ювентус" штурм уюштирмоқда.
- 60

Сержи Роберто сариқ карточка ишлаб олди.
- 58
ВАР узоқ қарор қабул қилди. Албатта, бу ўйин охирида компенсация қилинади.
- 55

Мората урган 3-гол ҳам офсайд сабаб бекор қилинди.
- 53
Мессининг жарима зарбасидан тепган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 51
Пьяничнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 48
"Барса" иккинчи таймни ҳам тўпни назорат қилиб ўтказмоқда.
- 46

Иккинчи тайм бошланди.
- 45

Танаффус.
- 45+

Кулусевски сариқ карточка ишлаб олди.
- 45+

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44
Дембелени Данило "Барса" яриммайдонида йиқитди.
- 41
Албага узатилган тўпга Шенсни биринчи бўлди.
- 40
"Барселона" рақиб яриммайдонида тўпни назорат қилмоқда.
- 38
"Барса" руҳий устунликка эгадек кўринмоқда.
- 35
Жарима майдони ичида Месси, Дембеле ва Гризманн жуда қулай вазиятдан гол ура олмади.
- 33
Дибаланинг ҳаракатлари "Барселона"га етарлича муаммо туғдирмоқда.
- 32
Дибаланинг узатмаси хавфли чиқди. Аммо ҳимоячилар уни Мората томон ўтказишмади.
- 30

Моратанинг яна бир голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 26
"Юве" сўнгги дақиқаларда тўпни назорат қилмоқда.
- 23
Гризманнинг айёрона узатмасидан сўнг, Месси йўллаган зарба ноаниқ чиқди.
- 20
Мората яна ҳужумда фол ишлатди.
- 17
Алба фол ишлатди. "Барса" ҳужуми тўхтади. Энди "Юве" олдинга боради.
- 15

Моратанинг тезкор жавоб голи офсайд сабаб инобатга олинмади.
- 17
"Барса" қисқа пасларда яхши ўйнамоқда.
- 14
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дембеле ҳисобни очмоқда. Шенсни ожиз қолди.
- 11

Мессининг бурчак зарбасидан узатган тўпига ҳеч ким зарба бериб юбора олмади.
- 9
Мората ҳужумда фол ишлатди.
- 5
Мессининг зарба беришига яна ҳимоячилар йўл қўймади.
- 3
Гризманнинг жарима майдонидан берган зарбаси ноаниқ.
- 2
Мессининг юриши ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.
- 1

Ўйин бошланди.
- 0
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Барчангизни куннинг энг марказий беллашувига таклиф этамиз. Ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади.


Изоҳлар (0)