"Ювентус" - "Фиорентина" учрашувини бошқарган ҳакамга жиддий чора кўрилиши мумкин
"Ювентус" ва "Фиорентина" (0:3) клублари учрашувини бошқарган рефери Федерико Ла Пенна вақтинча ҳакамликдан четлатилиши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, катта эҳтимол билан Ла Пенна А Сериянинг 15-туридан ўрин олган ўйинларга тайинланмайди. Гап шундаки, Ла Пенна иккинчи бўлимда флоренцияликлар аъзоси Борхе Валерога иккинчи сариқ карточкани кўрсатиши ва майдондан четлатиши керак эди. Бундан ташқари, у 2 та баҳсли вазиятда “Фиорентина” дарвозасига пенальти белгиламаган.
Айтиш керакки, бу Италияда жорий мавсумнинг ўзида ҳакамларнинг 4-марта четлатилиши бўлди.
Фикрлар