"Ювентус" - "Наполи": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А Сериясида ҳафта ўртасида тур учрашувларига старт берилди. Эътиборимиз марказида турнинг энг ёрқин қарама-қаршилиги бўлиши кутилаётган "Ювентус" - "Наполи" баҳси. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб боради

  • 38'

    Куадрадонинг узатмасига бирозгина аниқлик етишмади, акс ҳолда бу гол билан якунланиши мумкин эди.

  • 37'

    "Ювентус" тўпни назорат қилмоқда, ҳужумлар кўп ва узатмалар аниқ. Босим тобора ошмоқда.

  • 33'

    Альваро Моратага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси ижро этилади.

  • 30'

    Фабиан Руиз узоқдаги Ирвинг Лозанони топиб унга пас берди, бироқ ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди.

  • 28'

    Ҳужумда фол. Данило "Наполи" футболчисини жарима майдончаси ичида йиқитиб юборди.

  • 25'

    Мертенс тўпни туринликлар жарима майдончаси ичига оширди, бироқ Буффон тўпни ҳаммадан эрта эгаллаб олди.

  • 22'

    Кулибалига сариқ карточка кўрсатилди. У қизишиб кетди.

  • 18'

    Фабиан Руиз жарима майдончаси ичига тўпни ташлади, бироқ унга ҳеч ким эга чиқа олмади. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 16'

    Бентанкур хавфли ўйнади. Агрессив ўйнашда давом этса карточка олиши мумкин.

  • 13'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Роналду ҳисобни очмоқда! Кьезанинг ажойиб пасидан сўнг португалиялик юлдуз тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. 1:0!

  • 11'

    Бурчакдан узатилган тўпни Адриен Рабьо дарвозага тўғирлаб юборди, бироқ унинг зарбаси ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 10'

    Куадрадо бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 8'

    Қанотдан Мората ўта кучли кросс амалга оширди, бироқ ноаниқ. Тўп неаполликларга қайтди.

  • 5'

    Бурчак тўпи қисқа пас билан амалга оширилди.

  • 5'

    Мората жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 4'

    Пётр Зелински берган зарба дарвозанинг анчагина юқорисидан ўтиб кетди.

  • 2'

    Данило жарима майдончаси ичидаги Роналдуга тўпни етказиб берди, бироқ у сўнгги зарбани йўллай олмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!