Ассалому алейкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 25-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Специя" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Ювентус

  • Альваро Мората 62'
  • Федерико Кьеза 71'
  • Криштиану Роналду 89'

А Серия 25-тур

02/03/2021, 23:45

3
:
0
Тугади

Специя

    Стадион: Allianz Stadium 0 томошабин

    Бош ҳакам: Juan Luca Sacchi

    45'
    90'

    • 90+7'

      Учрашув якунланди! "Ювентус" ўз уйида йирик ҳисобда ғалабага эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

    • 90+6'

      Пенальтидан унумли фойдаланилмади! Зарба ноаниқ кетди, энди гол уриш учун имкон йўқ.

    • 90+5'

      Пенальти! "Ювентус" дарвозасига пенальти белгиланди! Галабинов уни ижро этади!

    • 90+'

      Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

    • 89'

      ГООООООООООООООООООЛЛЛ!  Роналду ҳам ўз мақсадига эришиб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0! 

    • 88'

      Шесни жарима майдони ичига кетма-кет узатмалар етиб келяпти, ҳимоячилар эса ҳаводаги курашда бугун тўлиқ устунликка эга бўлишди. 

    • 86'

      "Специя"да яна 2 та алмаштириш: Лео Сена ўрнига Агуме, Маркицца ўрнига Бастони туширилди.

    • 83'

      Жамоалар майдон маркази ҳақида шунчаки унутишди. Фақат у томондан бу томонга ҳужумлар бўляпти. 

    • 77'

      Роналду Эстевесдан қочиб кетиб, 20 метрлик масофадан жарима ишлади.

    • 75'

      Роналду бурчак тўпидан кейин бош билан зарба берди, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

    • 73'

      "Специя"ди 3 та ўзгариш: Нзола ўрнига Галабинов, Маджоре ўрнига Акампора, Фариас ўрнига Верде тушди. 

    • 72'

      Ҳозиргина гол урган Кьеза ўрнига Ремзи ўйинга қўшилди.

    • 71'

      ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Федерико Кьеза керакли жойда керакли пайтда пайдо бўлди ва тўпни дарвозага жойлаб қўйиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! 2-0!

    • 68'

      "Специя" аъзолари ҳужумда фаол.

    • 65'

      Гол инобатга олинди! Футболчилар буни нишонлаши мумкин!

    • 64'

      Голни қайта кўриб чиққан ВАРдагилар бу вазиятда офсайд бор эди деб топишди ва гол инобатга олинмади.

    • 63'

      ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Альваро Мората яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланиб дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни очди!

    • 62'

      Фработта ўрнига Бернардески ўйинга қўшилди.

    • 62'

      Мората Маккеннининг ўрнига ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.

    • 61'

      Бурчакдан меҳмонлар тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар фаоллиги туфайли, бу ўхшамади.

    • 58'

      Маккеннининг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

    • 55'

      Деян Кулусевски ҳужумда фол қайд этди.

    • 54'

      "Специя" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.

    • 51'

      Криштану Роналду ҳужумда ажойиб позицияга чиқиб кетаётган эди, бироқ у офсайдда қолиб кетибди.

    • 49'

      Кьеза қўпол ўйнади.

    • 46'

      Иккинчи бўлим бошланди!

    • 45'

      Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

    • 45+1'

      Биринчи бўлим якунланди.

    • 45'

      "Юве" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

    • 42'

      Криштиану Роналдунинг ўртача масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

    • 39'

      Кулусевски жамоасининг шунча ҳаракатини чиппакка чиқарди.

    • 37'

      Бурчакдан тўпни мезбонлар яна бир бор ўйинга киритиб беради.

    • 36'

      Демиралнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

    • 36'

      Бурчакдан тўпни туринликлар ўйинга киритиб беради.

    • 35'

      Роналдунинг зарбаси яна бир бор блокланди. Ҳимоячилар фаол. Бурчак тўпи ижро этилади.

    • 34'

      Мерих Демираль қўпол ўйнади. Фол.

    • 32'

      Такрорий бурчак тўпи меҳмонлар томонидан ижро этилади.

    • 31'

      "Специя" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.

    • 27'

      Адриен Рабьо тўпга қўпол тарзда чиқиб келди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

    • 24'

      Набатдаги бурчак зарбаси қарама-қарши томонга нисбатан бўлади. "Специя" аъзолари ҳужумга шай.

    • 23'

      Федерико Кьеза бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

    • 22'

      Роналду зарба бериш учун ажойиб позицияга чиқиб бораётган эди, бироқ унинг зарбасига ҳимоячилардан бири тўсиқ бўлди. "Ювентус" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

    • 17'

      Беллингэм уюштирилган рейдда осонгина енгилди, қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

    • 17'

      Данило ўта қўпол ўйнади. Ҳакам фол қайд этди.

    • 15'

      Кьеза тўпни қанотда қабул қилиб олди ва марказга бироз юриб, дарвозага кучли зарба йўллади! Тўп устундан бироз юқорилаб кетди.

    • 12'

      Деян Кулусевски тўп учун курашда рақибга енгилди.

    • 11'

      "Ювентус" аъзоси Жанлука Фработта қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 10'

      Федерико Кьеза гол урди, бироқ у офсайд сабабли инобатга олинмади!

    • 8'

      Мажоренинг паси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

    • 5'

      "Специя" аъзолари ҳужумда фол ўйнади. Ҳакам фол қайд этди.

    • 4'

      "Специя" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият ярата олмади. Қарши ҳужум бўлиши мумкин.

    • 3'

      Рабьо ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди.

    • 1'

      Учрашув бошланди!

    • 0'

      Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. А Серия мадҳияси янгради.

    • 0'

      Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 25-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Специя" баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатинг, трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлади.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар