"Ювентус" ашаддий рақибидан дарвозабонини тортиб олмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби “Милан” дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага жиддий қизиқиш билдирмоқда ва “россонерилар”га бу борада ажойиб таклиф юборишга тайёр. Бу ҳақда Сalciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Аниқроғи, Турин супер клуби 17 ёшли дарвозабон учун “Милан”га 40 миллион евро беришга тайёр. Доннарумманинг ўзига эса йилига 10 миллион евро маошли 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Ўз навбатида “Милан” ҳам ашаддий рақибига иқтидорли футболчисини бермоқчи эмас ва февралда, футболчи 18 ёшга тўлганида, яъни у узоқ муддатга шартнома имзолаш ҳуқуқига эга бўлганида унга манфаатли шартнома таклиф қилади. Айни дамда Доннарумма йилига 200 минг евро маош олади. Рахбарият эса бу суммани 3,5 миллион еврога кўтармоқчи.

Аввалроқ "Милан" Доннаруммага ажойиб сюрприз тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!