“Ювентус” нозик нуқтани босди ва “Барса” дарҳол музокарани тўхтатди
Коронавирус пандемияси даврида гранд клублари ўзлари учун керакли футболчиларни трансферга пул сарфламасдан, ўзаро ўйинчиларни алмаштириш усулидан фойдаланишмоқчи. “Ювентус” “Барселона” қизиқаётган футболчиларни қўйиб юбориш учун каталонияликлардан Френки де Йонгни беришни сўради.
“Барселона” вакиллари бу таклифни эшитиши билан бирдагина музокарани тўхтатди. Маълум бўлишича, де Йонг “Барселона” келажаги учун стратегик аҳамиятга эга ўйинчи бўлиб чиқди. Каталонияликлар уни ҳеч қаерга қўйиб юбормас экан.
Де Йонг “Аякс”дан “Барселона”га 75 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Фикрлар