"Ювентус" 52 йиллик натижага яқинлашди

Туриннинг “Ювентус” клуби кеча Италия А Серияси 24-турида “Фиорентина”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кечаги икки голдан сўнг “Ювентус” футболчилари киритган голлари сони 61 тага етди. Улар ўз дарвозаларидан бор йўғи 15 тўп олиб чиқишган ва тўплар нисбати 24-турдан сўнг “+46”ни ташкил этмоқда ҳамда жамоа бу борада ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.

А Серия тарихида эса фақатгина “Фиорентина”да бунданда яхши кўрсаткич бўлган. Аниқроғи “фиалкалар”да 1958/59 йилги мавсумда 24 турдан сўнг тўплар нисбати “+52” кўринишига бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!