"Ювентус" АПЛ тўпурарини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Ювентус" "Кристал Пэлас" футболчиси Жан-Филипп Матетани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Никола Скира хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, туринликлар ҳужумчи учун "бургутлар"га 33 миллион евродан ортиқ тўламаслигини маълум қилган. Маълум бўлишича, "Ювентус" Матетани ЕЧЛга чиқиш шарти ва мажбурий сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирган.
Франциялик форварднинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи жорий мавсум "Кристал Пелас" сафида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.



Фикрлар