“Ювентус” ақлдан озди

 

“Ювентус” жамоаси “Челси” ва ПСЖ клубларининг жиддий қизиқишларига қарамай, ҳимоячи Алекс Сандрони сотгиси келмаяпти.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, туринликлар бразилиялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилинса ҳам уни сотмаслигини айтди.

“Кекса синьора” 26 ёшли футболчи билан амалдаги шартномасини 2022 йилгача узайтириб, унинг йиллик маошини 5 миллион еврогача оширмоқчи.

Агар Сандро “Ювентус”да қолса, катта эҳтимол билан “Реал” ҳимоячиси Данило ҳам Туринга кўчиб келади. Улар “Порту”даги фаолиятидан буён яқин дўстлар ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!