«Ювентус» Аргентина терма жамоаси дарвозабони билан шартнома бўйича келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Астон Вилла» ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес билан шартнома борасида келишувга эришди.

 

Инсайдер Жанлука ди Марцио хабарига кўра, «қариа синьора» 33 ёшли аргентиналик посбон билан уч йиллик шартнома юзасидан келишиб олган. Маълумотларга қараганда, Мартинес Туринга ўтиш учун маошини камайтиришга ҳам рози бўлган. 

 

Эслатиб ўтамиз, у 2020 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Муттахассислар ҳозирда тажрибали дарвозабоннинг трансфер қийматини тахминан 12 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

 

Ўтган мавсумда Эмилиано Мартинес Англия чемпионатида «Астон Вилла» таркибида 32 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг саккизтасида дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди. Ундан олдин Мартинес «Арсенал», «Хетафе», «Вулверхэмптон» ҳамда бошқа клубларда ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!