"Ювентус" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшмоқчи

“Арсенал” клуби ҳимоячиси Эктор Бальерин мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин.

The Guardian нашрининг хабарларига кўра, 22 ёшли футболчи “Ювентус”нинг ёзги трансфер мавсумидаги асосий мақсадларига айланган. Маълумотларга қараганда, “Арсенал” футболчини камида 45 миллион евро баҳолаган.

Маълумот учун, Бальерин ушбу мавсумда 28 учрашувда майдонга тушиб, 2 марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва 2та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!