"Ювентус" асосий хавбекларидан бири Туриндан кетади
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Блез Матюиди мавсумлар оралиғида клубини алмаштириши мумкин.
33 ёшли франциялик туринликларнинг янги бош мураббийи Андреа Пирлонинг режаларига кирмайди, дея хабар бермоқда Николо Скира.
Манбада қайд этилишича, хавбек учун Франция биринчи дивизиони ва МЛС чемпионатидан таклиф бор.
Якунланган мавсумда А Серияда 35 та ўйинда майдонга тушган Матюидининг "Юве" билан шартномаси 2021 йилгача амал қилади.
Фикрлар