"Ювентус" "Барса" футболчисини харид қилмоқчи

"Ювентус" қишки трансфер ойнаси вақтида "Барселона" ҳимоячиси Хорди Альбани ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Испания матбуоти.

"Бьянконерилар" мавсумдаги дастлабки етти ўйинда фақат иккита ғалаба қўлга киритди. Шу боис, туринликлар раҳбарияти қишда баъзи бир футболчиларни сотиб олиб, бўшлиқларни тўлдиришга ҳаракат қилади. Ҳозирги чап қанот ҳимоячилари орасида Алекс Сандро, Данило ва Маттиа Де Шильо каби футболчилар бор, бироқ ушбу уларнинг ҳеч бири ишончни оқламаяпти.

"Sport" нашри хабарига кўра, "Ювентус" ушбу мавсум "Барса"да камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган 33 ёшли Альбани сотиб олмоқчи. Манбада ёзилишича, "Барселона" шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайдиган Хордини сотишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!