Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби "Аякс" ҳимоячиси Матейс де Лигт учун курашда фаворитга айланиб олди.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 19 ёшли голландиялик футболчини мавсум якунлангач, яъни ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи ва бунинг учун амстердамликларга 80 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, де Лигт учун даставвал “Барселона” клубидан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, де Лигт асли “Аякс” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум жами 26та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.