“Ювентус” бефойда юлдуздан воз кечди

“Ювентус” раҳбарияти жорий мвсумда ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаётган лекин катта маош оладиган футболчилардан бири Пауло Дибалани сотиб юборишга қарор қилди.

Клуб вице-президенти Павел Недвед 27 ёшли аргентиналик юлдуз ёзда трансферга қўйилишини тасдиқлади.

Пауло Дибала “Ювентус”га 2015 йили “Палермо” жамоасидан ўтган эди. Аввалига, туринликлар ишончини оқлаб келган футболчининг кейинги пайтда ўйини пасайиб бормоқда. Жорий мавсумда у А Серияда 11 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди холос.

Бундан олдин, “Барселона” ва “Ювентус” Антуан Гризманн ва Пауло Дибалани алмаштириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. Франциялик ҳужумчи шартномаси охиригача Каталонияда қолишга қарор қилганини айтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар